Янгиликлар
Кейинги вақтда қаровсиз ҳолга келиб қолган 32-сонли умумтаълим мактабига қарашли спорт мажмуаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди.
Ҳозирги кунда давлат маблағи ҳисобига 1 млрд. 200 млн. сўмдан кўпроқ маблағ эвазига ушбу ўйингоҳ мукаммал таъмирланмоқда.
Шунингдек, мактабда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 1,3 млрд. сўм маблағ ҳисобига мини-стадион қурилмоқда.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иккала объектда ҳам бўлиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурилиш ишларини тез ва сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги ўрганишлари давомида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди.
Дастлаб «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи "Саломатлик диёр келажак сари" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа кўздан кечирилди.
Лойиҳа қиймати 6 млн. АҚШ доллари бўлган, 7 гектар ер майдонда қуриб битказилган ушбу корхона фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, корхона фаолиятини бошлагандан сўнг 40 нафар янги иш ўрни яратилади.
Бу лойиҳани ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, Хитой билан 8,5 млн. АҚШ долларилик янги лойиҳани ҳам амалга ошириш режалаштирилган.
Вилоят ҳокими бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, Шавкатжон Абдураззоқов шу ҳудуддаги "Гигиеник воситалар, тиббиётда ишлатиладиган ип ва матолар ҳамда доривор ўсимликларни қуритиш ва қадоқлаш" лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳа ташаббускори "Саховатли Гулобод фарм" МЖЧ томонидан амалга оширилаётган, қиймати 3 млн. доллар бўлган ушбу корхона 1 гектар майдонда жойлашган. Ҳозирда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Вилоят раҳбари қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, лойиҳани тезлатиш, кўпроқ маҳаллий ёшларни иш билан таъминлаш борасида кўрсатмалар берди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой тумани пахтазорларида бўлиб, "Равот чорвадори", "Шижоат жаннат", "Пахтакор саховати" фермер хўжаликлари пахта майдонларида терим жараёнларининг бориши билан танишди.
Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари олиб борилаётган жараёнларни кўздан кечириб, теримни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, келгуси йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон экиш ҳамда суғориш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Косонсойда Махдуми Аъзам хотираси учун зиёратгоҳ мавжуд. Айни кунларда у кишининг отаси Саййид Жалолиддин ибни Жамолиддин Хожагий Косоний (15 аср. 1410-1491) мангу қўним топган гўшани обод қилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур зиёратгоҳда бўлиб, қурилиш, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга реконструкция ишларини тез фурсатларда сифатли якунлаш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Бугун Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги “Қуқумбой хосияти” фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун 2024 йил август-сентябр ойларида пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда ноябр-декабрь ойларида "Тўқсонбости" усулида сабзавот экинларини экилиши юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н.Худойбердиев, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги Наманган вилояти бўлими бошлиғи Б.Аҳмаджанов, Туман ҳокими ўринбосари, Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва туман бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча фермер хўжалиги ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Мутахассислар томонидан семинар иштирокчиларига очиқ майдон ва Боғ қатор оралига август-сентябрь ойларида пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда ноябр-декабрь ойларида "Тўқсонбости" экишда афзалликлари ва агротехникаси бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.






