Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Намуна" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман сектор раҳбарларидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Қабулда фуқаролардан уй-жой, бандлик, коммунал соҳа, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.

Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Хабар берганимиздек, вилоятимиздаги марказий ҳамда маҳаллий ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлардан бир гуруҳи дам олиш кунларида пахтазорга чиқиб, вилоят хирмонига ҳисса қўшиш ташаббусини илгари сурган эдилар.

Бугун Наманган медиа соҳаси вакилларидан иборат 50 нафарга яқин ҳашарчилар Мингбулоқ туманидаги "Файзимуҳаммад ота Ч" фермер хўжалиги далаларида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олишга кўмаклашмоқдалар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳашарчиларни йўқлади.

Дала шийпонида медиа соҳаси вакиллари билан самимий мулоқот ўтказилди. ОАВ ходимлари мавсум давомида терим жараёнларини кенг ёритиш орқали вилоятнинг улкан хирмонига муносиб улуш қўшиш режалари билан ўртоқлашдилар.   

Тушликдаги дам олиш вақтида ўтказилган маданий тадбир, хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳё Мўминовнинг дилрабо қўшиқлари ҳашарчилар кайфиятини янада кўтарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. 

Мукофотланганлар орасида Наманган вилояти вакиллари ҳам бор.

🏅 «Дўстлик» ордени биланАхмедова Замира Одиловна - Чуст туманидаги 35-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти

🎖 II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан▫️Раззоқов Шамсиддин Эргашевич - Мингбулоқ туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

📌 Султонова Мухайё Ёқуббековна - Косонсой туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

🏅 «Соғлом турмуш» медали билан▫️Мамадалиев Яшаржон Машрабович - Норин туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

🎖 «Шуҳрат» медали билан▫️Каримов Абдурашид Мусахонович - Наманган давлат университетининг кимё кафедраси доценти, Наманган вилояти

▫️Пулатов Гайбулла Жололович - Чортоқ туманидаги 5-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биология фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

✅ Мукофотланганларни табриклаймиз!

Косонсой тумани 2-сектор ҳудудидаги «Хонқўрғон» маҳалласида лойиҳа қиймати 171 миллион сўм бўлган спорт майдончаси қуриб битказилиб, ҳудуд аҳолиси фарзандларининг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилди.

🏆 Фойдаланишга топширилган спорт майдончасида спортнинг Street Workaut, стритбол турлари билан шуғулланиш, турли машғулотлар ўтказиш имконияти мавжуд.

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан  Саидаҳмадхонов Анвархон Муҳаммадихон ўғли Косонсой тумани адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди

А.Саидаҳмадхонов тайинловга қадар Косонсой тумани адлия бўлими бош маслаҳатчи  лавозимида фаолият юритган.

А.Саидаҳмадхоновни тайинлов билан қутлаб, келгусидаги ишларида омад ва муваффақиятлар тилайди!