Кейинги вақтда қаровсиз ҳолга келиб қолган 32-сонли умумтаълим мактабига қарашли спорт мажмуаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди.

Ҳозирги кунда давлат маблағи ҳисобига 1 млрд. 200 млн. сўмдан кўпроқ маблағ эвазига ушбу ўйингоҳ мукаммал таъмирланмоқда.

Шунингдек, мактабда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 1,3 млрд. сўм маблағ ҳисобига мини-стадион қурилмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иккала объектда ҳам бўлиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурилиш ишларини тез ва сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.