Косонсой тумани умумий майдони 517 кв.км ташкил қилиб, 59 та махалладан иборат. Туманда 2024 йил 1 октябр ҳолатига  230,0 минг нафар ахоли истиқомат қиладит. Камбағал оилалар сони 3522 та бўлиб 6,8 фоизни ташкил қилади. Туманда ишсиз ахоли 4,9 минг нафарни ташкил қилиб ишсизлик даражаси 6,2 фоизни ташкил қилмокда.

Туманда 1 октябр холатига 2655 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд шундан 658 та саноат корхоналари, 240 та қишлоқ хўжалиги корхоналари, 283 та қурилиш корхоналари ҳамда 1474 та савдо ва хихмат кўрсатиш корхоналарини ташкил қилмоқда.

Туманда 58 та мактаб, 41 та мактабгача таълим муассасаси, 23 та тиббиёт муассасаси, 32 та спорт объектлари ҳамда 1 та истироҳат боғлари фаолият кўрсатмоқда.

Туманда 2024 йил якунига қадар 596,9 млрд.сўмга  (108,2) етказилади. 2025 йил якунига қадар 696,6 млрд.сўм (108,5) шундан 1-чоракда 151,8 млрд сўм, (108) 2-чоракда 174,1 млрд.сўм, (108,2) 3-чоракда 180,2 млрд.сўм, (108,3) 4-чоракда 190,5 млрд.сўмлик (109,0) ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

Хизматлар хажмини 2024 йил якунига қадар 1129 млрд.сўмга ва 2025 йил якунига кадар 1246,1 млрд.сўмга шундан 1-чоракда 252,6 млрд.сўм, 2-чоракда 320,2 млрд.сўм, 3-чоракда 390,8 млрд.сўм, 4-чоракда 282,5 млрд сўмга етказилади.

Бюджет даромадлар режасини 2024 йил якунига қадар  41,2 млрд.сўмга етказиб 115 фоизга бажарилади. 2025 йилда  45,6 млрд.сўмга шундан 1-чоракда 10,6 млрд.сўмга, 2-чоракда 11,3 млрд.сўмга, 3-чоракда 12,1 млрд.сўмга ҳамда 4-чоракда 11,6 млрд.сўмга бажарилади.

2024 йил якунига қадар 263 та ҳамда 2025 йил давомида 178 та (1-чоракда 52 та, 2- чоракда 39 та, 3-чоракда 48 та, 4-чоракда 39 та) норасмий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини легаллаштирилади.

Иш ўринлари бўйича 2024 йил якунига қадар яширин иш ўринларини легаллаштиришни 1760 та етказилади ҳамда 2025 йил давомида 1497 та   (1-чоракда 399 та, 2- чоракда 362 та, 3-чоракда 329 та, 4-чоракда 407 та) яширин иш ўринларини легаллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330 сонли қарорига асосан 7 та шароити оғир махаллалар инфратузилмасини яхшиланади. Зарбдор тажрибасига асосан 5 та “драйвер” лойиҳалар амалга оширилади.

Дастурлар доирасида 2024 йил якунига кадар 74,1 млрд.сўм кредитлар Шундан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури дирасида 30,7 млрд.сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 22,7 млрд.сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 20,7 млрд.сўм ажратилади.

2025 йилда дастурлар доирасида 84,9 млрд.сўм шундан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури дирасида 31,7 млрд.сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 29,0 млрд.сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 24,2 млрд.сўм кредитлар ажратилади.

 Туманда 2025 йилда банк мижозлари билан ишлаб 2519 нафар янги иш ўринлари яратилади. (Шундан 1-чоракда 605 нафар, 2-чоракда 621 нафар,  3-чоракда 648 нафар, 4-чоракда 645 нафар)

Ижарага берилган ер майдонларида 2025 йилда 120 гектар Бир контур – бир маҳсулот тамойили асосида намунали лойихалар амалга оширилади.

Саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йилда 16 та  кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширилади.  (1-чоракда 4 та, 2-чоракда 6 та, 3-чоракда 3 та, 4-чоракда 3 нафар)

Ғиждивон тажрибаси асосида 2025 йилда 7 та лойихалар амалга оширилади. (2-чоракда 1 та, 3-чоракда 3 та, 4-чоракда 3 нафар)  2025 йилда тадбиркорлар рейтингида қуйи тоифадаги 8 та тадбиркорлар “D” тоифага ўтказилади. Тадбиркорлик учун 5 гектар ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилади ҳамда 114 та давлат мулки ижарага берилади.

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни молиялаштириш (“очиқ бюджет”) бўйича 2025 йилда 40,3 млрд сўм маблағ ажратилади.

Наманган вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг топшириғига асосан вилоят ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа масканларида куз-қиш мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан дахлдор ташкилотлар билан биргаликда кучайтирилган тартибда барча зарур профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун 2 октябрь куни Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида мавсум даврида аҳолини ҳамда ижтимоий-иқтисодий объектларни ёнғин қарши тадбирларни қай даражада олиб борилаётганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида куз-қиш мавсумида газ, электр асбоб-анжомларидан белгиланган тартибда, қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Ўрганишда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Toponimikaga ko‘ra, xalqlarning tarixiy oʻtmishi xususiyatlarini jonlantirishga, ularning joylashish chegaralarini belgilashga, tillarning oʻtmishdagi tarqalish hududlarini, madaniy va iqtisodiy markazlar, savdo yoʻllari va shahar hamda qishloqlar geografiyasini tavsiflashga yordam beradi.

Kosonsoy tumanidagi mahallalarda ko‘chalarning asosiy, tor va berk ko‘chalari kadastr palatasi, mahalla raislari bilan hamkorlikda ko‘rib chiqildi.

Косонсой тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига инновацион молиявий технологияларни (Fintech) тизимини жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда солиқчилар, савдо саноат палатаси ҳамда тадбиркорлар иштирок этиб, (Fintech) компаниялари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашувларни ташкил этиб, уларнинг фаолиятига инновацион молиявий технологияларни жорий этиш қулайлик ва афзалликлари бўйича керакли маълумотлар берилди.

Семинар сўнгида тадбиркорлар томонидан ушбу тизимнинг келгуси босқичлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Ассалому алайкум, қадрли ота-оналар!

Сиз ота-оналар ва биз ўқитувчиларнинг мақсадларимиз бир, фарзанд тарбияси, соғлом  бўлиши, унинг дунёқараши ва билим олишига барчамиз маъсулдирмиз. Афсуски ҳозирги кунда болаларимизни эркалатиб, айтганини қилиб, қўлига телефон бериб, чўнтагига  ортиқча пул солиб, компьютер хоналарда ва турли кўнгилочар жойларда, боғларда ва ўзи хоҳлаган жойларда юришига йўл қўйиб беряпмиз.

 

Оилада бир дастурхон атрофида ўтириб фарзандларимизга чиройли насиҳатлар қилиб, уларни меҳнатга эгишимиз, каттага ҳурматда бўлиш, жамоат жойларида ўзини тутиши, келажакдаги масъулияти ҳақида гапириб, яқиндан, юракдан суҳбатлашиш кераклигини айтиб ўтмоқчимиз. Бола оиласини, ота-онасини яхши кўрса, яқинларига, дўстларига, маҳалласи, ўзи яшаётган муҳитини, билим олаётган даргоҳини, устозларини ва ватанини яхши кўради. Инсон билимли бўлса-ю ватанпарвар бўлмаса, ундай одам жамиятимиз учун  хавфли ҳисобланади. Ҳар бир фарзандларимизни оиласини, ота-онасини, яқинларини, дўстларини, маҳалласи ва ватанини севишга, уларни ардоқлашга ва ҳимоя қилишга  ўргатиш сиз ва бизнинг асосий вазифамиздир. Бунда биз ўзимиз ўрнак бўлайлик, нима яхши-ю нима ёмон, қайси йўлдан борса, келажаги тўғри, чиройли бўлишини тушунтириб, ўзимизни мисол қилиб кўрсатайлик. Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин!

 

Бизни таълим муассасамизни томомлаб ҳозирга ўрнак қилиб, кўрсатса бўладиган кўплаб собиқ битирувчиларимизни мисол қилиб, айтишимиз мумкин. Булардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хорижий лойиҳалар ишлар бўйича масъул Шавкат Жабборов, Ўзбекстон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими, Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, Косонсой туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Жобирхон Мамадалиев, Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рустамхон Темиров, Вилоят ИИБ ходими полковник  Бобир Акрамовларни мисол қилиб, кўрсатишимиз мумкин.

 

Фарзандларимизни билимли ва маънавиятли қилиб, маърифатга етаклаб, жаҳолат йўлини тўсайлик. Президентимиз ёшларга бераётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, билимли, юксак маънавиятли, ватанпарвар қилиб тарбиялашга эътибор қаратайлик. Сиз ота-оналардан қуйидаги масалаларда ёрдам беришингизни сўраб мурожаат қилмоқдамиз:

 

  • Фарзандингизнинг тартиб-интизомига алоҳида эътибор беринг, улар билан кўпроқ вақт ўтказиб, келажакдаги орзу-мақсадлари ҳақида суҳбатлашинг.
  • Болаларингизнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилинг. Вақтни турли зарарли одатлар, компьютерхоналарида ўтказишига йўл қўйманг.
  • Таълим муассасасига ўз вақтида, кийиниш маданиятига, озодаликка риоя қилган ҳолда келишини назорат қилинг.
  • Ўқувчиларни мактабга ўқув қуроллари билан, ҳар бир фан мавзуларини тўла ўзлаштиришлариб, уй ишларини тўлиқ ҳолда бажариб келишларига эътибор беринг.
  • Фарзандингизнинг дарсларда олган баҳоларини, e.maktab.uz платформаси орқали мунтазам кузатиб боринг.
  • Таълим муассасасига автомобил, скутер ёки велосипедда келишини тақиқлаш, йўл ҳаракати қоидаларини доимий тушунтириб бориш ҳамда телефон олиб келмаслик, гаджетлардан тўғри фойдаланишларини назоратга олинг.
  • Таълим муассасасига келиб, фарзандингизнинг ўқиши, тартиб интизоми, дарсларда иштирок этиши ҳақида устозлари, синф раҳбарлари билан суҳбатлашинг.
  • Синф ва мактаб ота-оналар йиғилишларида фаол иштирок этинг.
  • Фарзандларимиз таълим тарбияси ва келажагига эътиборсиз бўлмайлик, акс ҳолда кеч бўлиши мумкин.

 

“Кишининг ватанпарварлиги вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги она Ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.

 

Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан,

Косонсой туманидаги 9-сонли ДИМИ жамоаси