Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги ўрганишлари давомида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди.

Дастлаб «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи "Саломатлик диёр келажак сари" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа кўздан кечирилди.

Лойиҳа қиймати 6 млн. АҚШ доллари бўлган, 7 гектар ер майдонда қуриб битказилган ушбу корхона фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб,  корхона фаолиятини бошлагандан сўнг 40 нафар янги иш ўрни яратилади.

Бу лойиҳани ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, Хитой билан 8,5 млн. АҚШ долларилик янги лойиҳани ҳам амалга ошириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Шавкатжон Абдураззоқов шу ҳудуддаги "Гигиеник воситалар, тиббиётда ишлатиладиган ип ва матолар ҳамда доривор ўсимликларни қуритиш ва қадоқлаш" лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳа ташаббускори "Саховатли Гулобод фарм" МЖЧ томонидан амалга оширилаётган, қиймати 3 млн. доллар бўлган ушбу корхона 1 гектар майдонда жойлашган. Ҳозирда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Вилоят раҳбари қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, лойиҳани тезлатиш, кўпроқ  маҳаллий ёшларни иш билан таъминлаш борасида кўрсатмалар берди.