Янгиликлар
Бугун, 25 сентябрь куни Косонсой тумани Навоий ММТП ҳудудига қарашли “Чашмаи Сафед” фермер хўжалиги чорва комплекси биносида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Ў.Қурбонов раҳбарлигида кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-285-сон қарори ижроси ҳамда жорий йилга белгиланган чорвачилик лойиҳаларини бажарилиши ва 2025 йилда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни шакллаштириши, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришнинг истиқболлари, стратегияси, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги масалалар муҳокама этилди.
Семинарда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туманлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбарлари, чорвачилик бўйича мутахассислар, чорвачилик йўналишидаги лойиҳа ташаббускорлари ҳамда намунали фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳозирги кунда Косонсой туманидаги 4Р-121 "Косонсой ш. - Равот қ. - Чуст ш. - Чуст темир йўл станцияси - Поп темирйўл станцияси - Поп ш. - Навбаҳор ш." автомобил йўлининг 0-6 км. оралиқларини ("Соҳибкор" маҳалласидан ўтган қисми) таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ушбу йўл узоқ йиллардан буён таъмирталаб ҳолатга келиб, аҳолини ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Президентимиз қарори билан тасдиқланган махсус дастур асосида қайта қуришга 3 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Косонсой тумани ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, "Нуроний " жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида Уйчи тажрибаси асосида “Маҳаллалардаги “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини тизимли ташкил этиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинарни туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев очиб бериб, “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб, амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Шундан сўнг туман бош имом хатиби Қодирхон Азизов маъруза қилиб, "Янги Ўзбекистон фидойиси " китобида тарғиботчи хожилар учун тавсиялар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Жорий йилнинг 11-центябр куни Давлатимиз раҳбари раислигида «Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари» юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлиши алоҳида таъкидланди.Бугун шу муносабат билан вилоят 3-сектор раҳбари полковник Шухрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой тумани сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда «Қўқимбой» маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларига борилиб, хонадон вакиллари билан яқиндан суҳбатлашилди.
Ўрганишлар давомида уларнинг яшаш шароитлари, узоқ муддат давомида ҳал бўлмай келаётган оилавий ва маиший муаммолари, шунингдек, даромад манбаалари масъуллар ҳамда тегишли мутахассислар иштирокида чуқур таҳлил қилиниб, мазкур оилалар вакилларига муаммоларини ижобий ҳал этиш, яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилди. Шу билан бирга, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш ва оилавий шароитларини яхшилаш бўйича тегишли масъул ходимларга асосий вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган мулоқот аввалида вилоятимизнинг иқтидорли ёшлари ўз ихтиролари, қўл меҳнатлари маҳсулотларини намойиш қилдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, вилоят таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.
Мулоқотда ўқувчилар ва ёш ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарларига юзландилар. Самимий ўтган учрашувда ёшлар ўз иқтидорлари, изланишлари ҳақида гапириб, келгуси режалари ва орзу-мақсадлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, шу ернинг ўзида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Якунда бир гуруҳ фаол ўқитувчи ҳамда ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди (https://t.me/namvilhok/169371?single).
☑️ Қувонарлиси, тақдирланганлар ичида Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов ҳамда 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ихлосга Норбоевалар вилоят ҳокимининг ташаккурномкси ҳамда эсдалик совғаларни билан тақдирланди.






