Янгиликлар
Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.
Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.
Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Ф. А.Ғофуров
Аввало моддий ёрдам молиялаштириш манбаларига кўра ташкилот маблағлари ҳисобидан ва касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган моддий ёрдамга ажратилишини таъкидлаб ўтиш керак.
Моддий ёрдам тўлаш аслида ходимни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, унга моддий кўмак бериш демакдир. Шу сабабли кўпгина ташкилотларда у ёки бу асослар бўйича моддий ёрдам тўлови миқдори жамоа шартномаларида ёки бошқа локал ҳужжатларда белгилаб қўйилади.
Моддий унинг моҳиятидан келиб чиқиб, айни бир хил" асосларга кўра айни бир хил миқдорларда барча ходимларга тўланиши ёки моддий ёрдам миқдори мансаб окладларига боғлаб қўйилиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, моддий ёрдам қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
1) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўлов;
2) ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўлов;
3) фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўлов;
4) мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган тўловлар;
5) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар;
Ташкилот раҳбарига моддий ёрдам ажратиш тўғрисида ариза киритилдаи, бироқ, моддий ёрдам ташкилотнинг моддий базаси яхши бўлгандагина берилиши мумкин.
Қонунчилигимизда моддий ёрдамнинг аниқ миқдорлари белгиланмаган, одатда миқдор ташкилотнинг локал ҳужжатларида кўрсатилган бўлади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича ташкилот ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспексиясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилиш мумкин.
Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсулти
Ж.К. Акрамов
Косонсой туманидаги Ёшлар хиёбонида Ботир Зокиров номидаги миллий симфоник эстрада оркестрининг концерт дастури ўтказилди.
Оркестр томонидан ижро этилган ўзбек ва хориж эстрадасининг энг ёрқин намуналари томошабинларга манзур бўлди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
"Водий нуронийлари кенгаши" семинари иштирокчилари Косонсой туманидаги “Гўрмирон” маҳалласида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида янги қуриб битказилган маҳалла идорасининг очилиш маросимида иштирок этишди.
Бу ерда тадбиркор Анвархон Абдуллаев ҳомийлигида хусусий шерикчилик шартларида қурилиш ишлари якунланиб, маҳалла учун 6 та хона қуриб берилди. Маҳаллада 4898 нафар фуқаролар, 1230 та хонадонлар мавжуд. Аввалги йилларда маҳалла тадбиркорга тегишли бўлган бинонинг 2 та хонасида фаолият юритган эди.
Янги қурилган маҳалла биносида маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Расмий очилиш маросимида сўз олган Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб, маҳалла аҳлини янги бино билан қутлади.
Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳалла фаолияти учун зарур бўлган мебеллар тўплами ва компъютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берди.
Тадбир давомида семинар иштирокчилари “Маҳалла еттилиги” билан нуронийлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, тажриба алмашишди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Унда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, Фарғона, Андижон вилояти вакиллари Наманган вилояти нуронийлари, нуронийлар кенгаши аъзолари иштирок этишдилар.
Самимий мулоқот ва амалий тарзда ўтган семинарда меҳмонлар нуронийлар кенгаши аъзолари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан яқиндан танишиб тажриба алмашдилар.
Дастлаб тумани туманнинг 3-сектор ҳудуди жойлашган "Янги Ўзбекистон" маҳалласида “Маҳалла еттилиги” билан нуронийларни ҳамкорлигида олиб бораётган ишлар, хусусан, маҳалладаги хонадонларда томорқадан унумли фойдаланиш, "Сайхунобод" тажрибаси асосида қилинаётган ишлар кўздан кечирилди.
Семинарда ёш авлод тарбиясида, маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда нуронийларимизнинг ўрни аҳамиятли бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






