Янгиликлар
БОҒ-ТОК ҚАТОР ОРАСИГА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИНИ ЭКИБ, ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ ҲАМДА КУЗГИ ЭКИЛГАН ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ПАРВАРИШЛАБ ЮҚОРИ ҲОСИЛДОРЛИККА ЭРИШИНГ
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
МУРОЖААТИ
Қадрли юртдошлар!
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!
Кейинги йилларда ер юзида рўй бераётган иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар ва қурғоқчилик каби ҳолатлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштиряпти. Албатта, бу ҳолат бизга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда сўнгги бир йилда Сиз, деҳқон фермерларга Муҳтарам Президентимиз томонидан кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунинг натижасида жойларда улкан ютуқларга эришилди.
Жумладан, аграр тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ошди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётини яхшилашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.
Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш вазифаси мустаҳкамланди.
Аслида бунинг замирида Сиз ва бизнинг фидойилигимиз орқали мамлакатимизнинг иқтисодиётига ҳисса қўшишдир. Шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи инсон ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этиши керакдир.
Ҳиммати баланд деҳқон ва фермерлар!
Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, биз фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Мамлакатимиз аҳолисини йил ўн икки ой витаминга бой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.
Деҳқончиликда “тўқсонбости” усули деҳқонларимиз томонидан қадимдан қўллаб келинади. Бу усулда экилган уруғлар 90 кунлик қишни қор остида босиб ўтади. Шу сабабдан ҳам бу усулни деҳқонларимиз “қорбости” ёки “тўқсонбости” деб аташади.
Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис “илигузилди” пайтида витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб деҳқонларни бойитади.
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!
Хорижий давлатда ҳам фермерлар томонидан боғ ток ораларига экишга жиддий эътибор қаратилган. Хусусан,
Хитойнинг Шэнси, Шандун ва Хэнан провинцияларида боғлар орасига соя, жўхори, гуруч, сабзавот ва беда экиш амалиёти кенг жорий этилган. Бунинг натижасида ердан фойдаланиш самарадорлиги 30–40% га ошган, боғ орасидаги тупроқнинг намлиги ва структураси яхшиланган ҳамда органик моддалар кўпайиб, дарахт ҳосилдорлиги 15–20% га ўсган.
Ҳиндистон давлатида эса боғ-ток орасида бир вақтнинг ўзида шоли ёки сабзавотлар экилади. Натижада қишлоқ хўжалиги даромади 1 гектарда ўртача 1,5–2 баробар ошган, сув тежалган ҳамда тупроқ эрозияси камайган.
Туркия давлатида олма ва узумзорлар орасида беда ва буғдой экилади. Бунинг натижасида ер қуримайди, микроиқлим яхшиланган ҳамда азот билан бойитувчи экинлар дарахтлар ўсишига ижобий таъсир кўрсатган.
Ўзбекистонда боғ ток орасига маҳсулот экишни Боғдорлик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийсида тажрибалар ўтказган.
Ушбу вилоятларда сабзавотлар (помидор, қалампир, пиёз), дон экинлари (жўхори, арпа), беда ва юнжуқ кўпроқ экилган. Бунинг натижасида Ердан иккиламчи фойдаланиш орқали даромад 25–30% га ошган, тупроқда органик моддалар сақланиши, ҳаво алмашинуви ва намлик мувозанати яхшиланган ҳамда айрим ҳудудларда боғ тўлиқ ҳосилга киргунча олинган қўшимча даромад дарахт парвариши харажати қоплаб берилган.
Миришкор деҳқон ва фермерлар!
Келинг, бугундан масъулиятимизни янада ошириб, 280 минг гектар боғ-ток орасига ҳамда бўш турган майдонларга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиб, мамлакатимиз аҳолисини арзон маҳсулотлар билан таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшинг ҳамда маҳсулотинингизни экспорт қилиб, ҳисоб рақамингизда валюта тушумини қилинг!
Ўзларингизга юклатилган мажбуриятларни юракдан ҳис қилиб, бок-ток орасидан 2-3 марта ҳосил олиш тизимини йилга қўйиб, гектаридан 80-100 млн сўмгача даромад олинг!
“Бир контур - бир дала” тамойили асосида маҳсулот етиштириб, сарфлаган уруғликлар ва кўчатлар учун “Ёшлар ишлари агентлигидан” субсидия маблағлари олинг!
Кооперациялар ташкил этиб, маҳсулотларингизни экспортга чиқариб, қўшимча даромад олишга эришинг!
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!
Қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
биринчидан, “Дала маданияти”га эътибор қаратинг, яъни боғ-ток орасини, дала четларини тартибга келтиришимиз жуда муҳим. Мевали дарахтларга, экинларга турли зараркунандаларга қарши ишлов беришни ўз вақтида бажаринг;
иккинчидан, куз ойининг қулай об-ҳавосида қисқа муддатларда бир қарич ҳам еримизни бўш қолдирмаслик учун қисқа муддатда ҳайдовни якунланг;
учинчидан, кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин тўқсонбости усулида экиш учун совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, карам, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат) экинларининг уруғлари сепиб экиб бўлинг;
тўртинчидан, ҳеч бўлмаса бок-ток орасига буғдой уруғини сепиб қўйишни унутманг;
бешинчидан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четиларига мевали дарахтларни ҳамда сабзавот экинларини экишни унутманг;
олтинчидан, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойиллари асосида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинларини экишни ташкил этиб, бозорларимизни маҳсулотга тўлдиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!
Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилга улкан ғалла хирмони Биз омилкор деҳқон ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.
Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётини бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойилларини жорий этилди.
Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.
Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.
Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайб бормоқда.
Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, эрта эккан эрта ўради деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўл дон ҳосили етиштириш имконини берди.
Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!
Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити деҳқончилик учун, шу жумладан кузги буғдой етиштириш учун қулай ҳисобланади. 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан 80-100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлаш зарур бўлмоқда.
Бунинг учун ҳар бир фермерлар томонидан қуйидаги тадбирларни ноябрь-декабрь ойларида масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!
биринчидан, буғдойдан юқори ҳосил олиш учун қисқа муддатда кузги буғдойни тўлиқ экишни якунлаб, унум чиқиши бўйича оқилона ишларни ташкил этинг;
иккинчидан, шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экинг;
учинчидан, буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга камида 200 кг дан фосфорли ва 100 кг дан калийли ўғит сепинг ва ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;
тўртинчидан, сувчиларга шарт-шароит яратинг, тунги суғоришни ташкил этинг;
бешинчидан, буғдой экилган майдонларда узунлиги 50-60 метр бўлган масофада ўқариқ ва шохариқлар олиниб, биринчи сув қўйилишини таъминланг ҳамда соғлам кўчат олинг;
олтинчидан, ғалла майдонингизда ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг;
еттинчидан, кечки ва фосфорсиз экилган майдонларга ноябрь ойида камида фосфорга бойитилган биостимуляторлар билан 2-марта суспензия сепиш (Koda P54-85%, Kaliyfos, N15P45K45, Ifo PZN-25%) ва шарбат усулида суғоришни ташкил этинг;
саккизинчидан, кеч экилган ва тупламаган ғалла майдонларини ривожини тезлатиш учун 100-150 кг дан азотли ўғитлар (Сульфат аммоний) билан озиклантиринг.
тўққизинчидан, ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозалаш ва ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг.
ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидан маҳаллий ўғитларни жамғариб, далаларга чиқариш, хандак ўралар қазиш ишларини ташкил этинг.
ўн биринчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозалаш, сув иншоатларини таъмирлаш ишларини якунлаш.
ўн иккинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда янада ишларни жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни оғишмай амалга ошириб 2026 йил ғалла ҳосилини 80-100 центнерга ошириб, юқори даромад олишга эришинг.
Хабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, деҳқон ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!
Сизларнинг биз фермерлар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз натижасида бу йил ғалладан мисли кўрилмаган даражада ҳосил кўтардик. 2026 йил ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз фермерлар билан бугундан бошлаб ишларни ҳамкорликда янада самарали ташкил этинг.
Бунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
биринчидан, фермер хўжаликларига юқори ҳосил берадиган ғалла уруғлик танлашда ҳамда ўз вақтида экилишида амалий ёрдам қилинг;
иккинчидан, фермер хўжаликлари билан биргаликда ғаллани етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда шарт - шароитлар яратинг;
учинчидан, 2026 йил ҳосили учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкиллашда бутун масъулият фермерлар ва кластерлар зиммангизда эканлигини унутманг!
Азиз фермер ва деҳқонлар!
Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоатимиз, ғайрат ва матонатимизга кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ.
Ўз даромадингизни оширишга ҳамда Мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!
|
|
Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари |
Косонсой туманиданги 8-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мавлуда Абдуллаева аттестация жараёнидаги тест синовларини муваффақиятли топширди.
Маҳорати баланд ёш педагог тест имтиҳонларида 96 балл тўплаб, олий малака тоифасини яна бир бор ҳимоя қилди ва 70 фоизли устамага сазовор бўлди.
Косонсой туман прокурори Қ.Асқаровнинг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Косонсой туман аҳли!
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Косонсой туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таъсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Туман ҳудудида жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича содир этилган жиноятларнинг таҳлилига қарайдиган бўлсак,
2025 йил 9 ойида туманимизда жами 167 та жиноятлар қайд этилиб, 11,6 фоизга камайган бўлиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига ўртача 71,8 тадан тўғри келган. Жиноят турларидан, қотиллик 100 фоизга (1/2), ўғирлик 18,8 фоизга (32/38), автомото-транспортларни олиб қочиш 100 фоизга (0/1), оилавий зўравонлик 100 фоизга (0/5) ошган.
Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, вояга етмаганлар жинояти 166 фоизга (3/8), муқаддам судланганлар жинояти 233 фоизга (3/10) ошган.
Тумандаги 56 та маҳаллалардан 3 таси “қизил”, 21 таси “сариқ” ва 32 таси “яшил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифадаги маҳаллалар “Ўзбекистон”, “Равот” “Маҳдуми Аъзам”. Энг кўп жиноят “Ўзбекистон”, “Равот” ва “М.Аъзам” маҳаллаларида маҳалларида содир этилган.
Қидирувда бўлган 37 нафар шахсларнинг 22 нафари ушланмасдан қолган. Содир этилган жами 167 та жиноятларнинг 8,9 фоизи (15 та) фош этилмаган.
Қадрли юртдошлар !
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг сабабларинижж “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида 2025 йил 9 ойи якунига кўра тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 3 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 150 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 40 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 6 та, жами бўлиб 275 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 30 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 7 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 18 та савдо муассасалари ва қарийб 234 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 436 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 24 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 60 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 213 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда бўлган 2 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган пробация ҳисобидаги 2 нафар шахслар ҳамда олиб қочилган 1 та транспорт воситалари ушланди. Шунингдек, 13 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган 4-чорак учун йўл хариталари бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этади.
Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Азиз тумандошлар!
Содир этилган жиноятнинг таҳлиллар асосида оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 291 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 241 та чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 2.811 нафар ишсизлардан 1.456 нафари ишга жойлаштирилди, 595 нафари касбга ўқитилди, 391 нафари эса касбга йўналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 5 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 4 нафарининг бандлиги таъминланди, 10 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 36 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 24 та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик кўмагида жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат берамиз.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Косонсой туман ИИБ бошлиғи Б.А.Қосимовнинг туман аҳолисига мурожаати

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 04.09.2025 yildagi 559-sonli qarori bilan elektron auksionlar orqali yer uchastkalarini sotish va kadastr sohasida davlat xizmatlari ko‘rsatish tartib-taomillarini takomillashtirish yuzasidan qo‘shimcha chora-tadbirlari belgilandi.
Unga ko‘ra:
- Kichik sanoat zonalari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolarga chiqarishda ushbu sanoat va tadbirkorlik zonalari direksiyalari buyurmachi hisoblanishi;
- Olis va cho‘l hududlarda tashkil etiladigan yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi yer uchastkalari 2025-yil 5-sentabrdan boshlab “1 so‘m” xarid qiymatida auksionga chiqarilishi belgilandi.
Shuningdek, O'zbekiston Respublikasi Soliq qo‘mitasining QQS to’lovchi yuridik shaxslar to‘g‘risidagi ma’lumotlarni o‘z ichiga olgan elektron axborot tizimi “E-auksion” elektron onlayn-auksion savdo platformasiga integrasiya qilinadi.
Ko‘p kvartirali turar joylar qurish uchun yer uchastkalari bo’yicha auksion g’oliblari ajratilgan yerda qurilishi ishlarini boshlab uni foydalanishga topshirgunga qadar bo’lgan jarayonlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasida monitoring qilib borish tizimi yaratiladi.
Shu bilan birga, “E-auksion” elektron onlayn-auksion savdo platformasi va Kadastr agentligining “UZKAD” kadastr va ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish integratsion axborot tizimi bilan integratsiya qilinadi va bu auksionda realizatsiya qilingan yer uchastkalari to’g’risidagi ma’lumotlarni elektron platformada real vaqt rejimida mahallalar kesimida kuzatish imkonini beradi.