Янгиликлар
Энг улуғ, энг азиз айём - мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилаётган янги лойиҳалар ўтган бир йил давомида Косонсой туманида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Бугун, Косонсой туманидаги “Тергачи” массивига қарашли “Кушон” кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган "Лаззат" хусусий корхонасининг 2 млн. АҚШ доллари бўлган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
Корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан кейинги йилларда кичик саноат зоналари драйвер соҳа сифатида ривожланаётгани, бу эса ўз ўрнида Наманганда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигини таъкидлаб, янги корхона фаолиятига омад тилади. Тантанали маросимда сўз олган нуронийлар вакиллари бу каби амалий ишлар юртимиз тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилаётганини эътироф этдилар.
Маълумот учун: мазкур корхона томонидан йилига 350 тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 30 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 10 млрд сўмлик гўшт маҳсулотлари маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой туманида жойлашган вилоятимиздаги энг йирик саноат ҳудудларидан бири ҳисобланган “Кушон” кичик саноат зонасида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида яна бир корхона- "ASIAN METAL" МЧЖ фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
- Кичик саноат зоналари Косонсой туманининг "ўсиш нуқтаси", яъни ўзига хос драйверига айланди. Кўриб турганингиздек, “Кушон” кичик саноат зонасида навбатдаги йирик корхона фаолиятини бошлади. Албатта, бу туман иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишади, - деди вилоят ҳокими ўз сўзида.
Маълумот учун, "ASIAN METAL" МЧЖ томонидан 1,1 гектар ер майдони негизида умумий қиймати 1,5 млн. АҚШ доллари бўлган сим сетка ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичи амалга оширилиб, бунинг натижасида 30 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 тонна бўлган корхонада тайёр сим, сетка ва евро забор маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши ҳамда Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги мунсибати билан , “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” номли маданий-маънавий тадбир ўтказилди.
Байрам тадбирида болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун куй-қўшиқлар янгради ҳамда тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасалариларидан 170 нафар кам таъминланган ходимларни фарзандлари учун мактаб сумкаси ва 11-турдаги ўқув қуроллари топширилди.
Тадбир иштирокчиларини Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши раиси Алижон Сиддиқов табриклаб ёшларимиз томонидан эришилаётган муваффақиятлар Юртбошимиз томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси эканлигини таъкидлаб, болажонларга мактаб совғаларини тантанали топширди.
Косонсой тумани ИИБ Пробатция бўлими ҳамда Косонсой туман Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида, Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ҳисобида турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада туманда фаолият кўрсатаётган жами 15 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 83 та бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва кўргазмали материаллари билан иштирок этди. Ярмаркада жами 16 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 8 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, шундан 5 нафари шу кунни ўзида ишга жойлаштирилди, 3 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 3 нафар фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, фуқароларга имтиёзли кредитлар, субсидия ва меҳнат қонунчилиги буйича тушунчалар берилди
Полковник Шухрат Алиев томонидан навбатдаги ўрганиш манзили Косонсой тумани бўлиб, унда «Ровот», «Тергачи» ва «Гўрмирон» маҳаллалари еттилиги фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳудудларда маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари томонидан жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда етарлича иш ташкил этилмаганлиги, аҳоли муаммолари «хонадонбай» ўрганилмаганлиги натижасида оғир турдаги жиноятларнинг содир этилаётганлиги танқид қилиниб, масъул ходимлар қатъий огоҳлантирилди.
Шунингдек, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, оила-турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олишда ижтимоий профилактика йўналишида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва бошқа соҳага доир масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.






