Косонсойда Махдуми Аъзам хотираси учун зиёратгоҳ мавжуд. Айни кунларда у кишининг отаси Саййид Жалолиддин ибни Жамолиддин Хожагий Косоний (15 аср. 1410-1491) мангу қўним топган гўшани обод қилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур зиёратгоҳда бўлиб, қурилиш, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга реконструкция ишларини тез фурсатларда сифатли якунлаш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди.






