Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган мулоқот аввалида вилоятимизнинг иқтидорли ёшлари ўз ихтиролари, қўл меҳнатлари маҳсулотларини намойиш қилдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, вилоят таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.

Мулоқотда ўқувчилар ва ёш ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарларига юзландилар.    Самимий ўтган учрашувда ёшлар ўз иқтидорлари, изланишлари ҳақида гапириб, келгуси режалари ва орзу-мақсадлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, шу ернинг ўзида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Якунда бир гуруҳ фаол ўқитувчи ҳамда ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди (https://t.me/namvilhok/169371?single).

☑️ Қувонарлиси, тақдирланганлар ичида Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов ҳамда 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ихлосга Норбоевалар вилоят ҳокимининг ташаккурномкси ҳамда эсдалик совғаларни билан тақдирланди.