Жорий йилнинг 11-центябр куни Давлатимиз раҳбари раислигида «Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари» юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлиши алоҳида таъкидланди.Бугун шу муносабат билан вилоят 3-сектор раҳбари полковник Шухрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой тумани сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда «Қўқимбой» маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларига борилиб, хонадон вакиллари билан яқиндан суҳбатлашилди.
Ўрганишлар давомида уларнинг яшаш шароитлари, узоқ муддат давомида ҳал бўлмай келаётган оилавий ва маиший муаммолари, шунингдек, даромад манбаалари масъуллар ҳамда тегишли мутахассислар иштирокида чуқур таҳлил қилиниб, мазкур оилалар вакилларига муаммоларини ижобий ҳал этиш, яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилди. Шу билан бирга, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш ва оилавий шароитларини яхшилаш бўйича тегишли масъул ходимларга асосий вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.






