Косонсой тумани ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, "Нуроний " жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида Уйчи тажрибаси асосида “Маҳаллалардаги “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини тизимли ташкил этиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарни туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев очиб бериб,  “Маърифат” тарғиботчилари фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб, амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг туман бош имом хатиби Қодирхон Азизов маъруза қилиб,  "Янги Ўзбекистон фидойиси " китобида тарғиботчи хожилар учун тавсиялар юзасидан маълумот бериб ўтди.