Янгиликлар
Косонсой туманида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг сайёр қабули ташкил этилди
Аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида ўтказилган қабулда Косонсой тумани фуқаролари мурожаати тингланди.
✅Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман сектор раҳбарлари ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдиновалар иштирок этишди.
✅Қабулда Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов томонидан жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
✅Наманган вилояти прокурори Умирбек Мадраҳимов эса жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг ушбу тизимга оид мурожаатларини қабул қилди.
✅Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан қабул қилинди.
✅Шунингдек, вилоят Маъмурий суди, Адлия идоралари, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятига доир масалалар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди.
✅Қабул давомида йўлланган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ечими муддат талаб этганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида 2-сектордаги ФВБ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг қобилияти ва маҳоратини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Юртнинг кучи - бирликда, қадри эса тинчликдадир» шиори остида «Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги» спорт мусобақалари ва кўрик-танловларнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақа ёшлар волейбол, арқон тортиш, шахмат, ёнғин ўчириш эстафетаси, дала шароитида чодир тикишни амалда ва жабрланганга биринчи ёрдам кўрсатиш юзасидан саволларга жавоблар бериб баҳслашдилар, жамоалар тўплаган натижаларига кўра
✅1-ўринни Поп тумани;✅2-ўринни Косонсой тумани;✅3-ўринни Янгиқўрғон тумани жамоалари қўлга киритдилар;
Ғолиб ва совриндорлар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб жамоа республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 7 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сонли қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
▫️Косонсой тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда "Асакабанк" АЖ бошлиғи ўринбосари М.Ортиқов, Марказий банк вилоят бошқаруви раиси ўринбосари А.Солиев, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси бошлиғи Ш.Турдиев, туман Савдо саноат палатаси раҳбари А.Олимов, тегишли ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида янги механизмларни амалиётга жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Семинар давомида банк раҳбарларига дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилиб, мутахассисларни фикр-мулоҳазалари тингланди.
Мамлакатимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади. Шу муносабат билан Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахасси ҳамкорлигида Ихтисослаштирилган мактабда "Қатағон қурбонлари-миллат ойдинлари! " мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Дастлаб таълим муассасасида маърифатпарвар, жадид боболаримизга атаб ташкил этилган бурчак билан танишилди.
Сўнгра "Косонсой тарихи музейи" директори М.Акрамов, 4-октябрда қатағон қилинганлар орасида Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Худойберган Девонов каби етук зиёлиларимиз борлиги, энг даҳшатлиси— улар 4 октябрда қатл этилиб, ҳукм 5 октябрда чиқарилганлигига тўхталди.Шуниндек, тадбир давомида ўқувчи ёшлар жадид боболаримиздан ўрнак олишлари лозимлиги таъкидланлди. "Маърифат тарғиботчиси" Аъзамжон Мамажонов томонидан айтилган шеърлар ҳамда "Жадидлар" номли ролик ёшларда катта таассурот қолдирди.
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар байрами бу йил Косонсой туманида қувончли хабарларга бой бўлди. Умумтаълим мактабларининг уч нафар вакиллари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Эътироф этилганлар орасида Косонсой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг инглиз фани ўқитувчиси Нигора Эгамова ҳам бор.
Нигора Устамирзаевна узоқ йиллик меҳнат фаолияти, ёшларга таълим-тарбия беришдаги намунаси учун тақдирланди.
Мукофот муборак бўлсин!








