Янгиликлар
Мамлакатимизда кейинги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, ногирон, ёлғиз яшовчи кексалар, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ҳамда ногирон болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишда дастуриламал бўлмоқда.
Фармонга асосан, Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.
2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар, ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими яратилди.
Жорий йилдан бошлаб мазкур тизим бутун мамлакатимиз бўйлаб ишлай бошлади.
Ўтган йил 15 октябрдан бошланган экспериментда Косонсой тумани ҳам алоҳида танланиб, “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази вилоятда биринчи бўлиб ташкил этилди. Марказда катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш, ногиронлар билан ишлаш, маҳаллада ижтимоий хизматни ташкил этиш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тўловлар шуъбалари фаолият кўрсатади.
Айтиш жоизки, ўтган қисқа вақт давомида Косонсой туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази самарали фаолият юритиб, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган хизмат ва ёрдамларни бир нуқтада кўрсатишда чинакам кўприк вазифасини бажармоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига 60 дан зиёд хизматларни маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар билан биргаликда, маҳалла даражасида мақсадли ва манзилли ташкил этиш ишларини олиб борилмоқда.
Йил бошидан ижтимоий ходимлар томонидан ҳар бир хонадон аҳволи ўрганилди.
Ҳар бир масалага профессонал ёндашиш асосида қисқа муддат давомида маҳаллалардаги 24 нафар ижтимоий ходимлар томонидан 953 та кейслар очилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. 596 нафар мухтож шахслар учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш бўйича аризалар киритилиб, маблағлар тўлаб берилди.
Шунингдек, марказ операторлари ва ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича жами 8 минг 273 та аризалар киритилиб, тегишли хизматлар кўрсатилган.
Йил бошидан 151 нафар муҳтож шахслар реабилитация техник воситалари, 61 нафар шахслар протез-ортопедия маҳсулотлари билар таъминландилар.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш бўйича тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, тумандаги 53 нафар ногиронлиги бўлган шахслар параспортга жалб этилган бўлса, 56 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини тарғиб этиш натижасида, икки минг нафар фуқаролар солиқ, таълим, соғлиқни сақлаш йўналишидаги имтиёзлардан фойдаланиб келмоқдалар.
Марказда 2024 йил бошидан жами 350 нафар якка-ёлғизлар ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган бўлиб, уларга марказ томонидан сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Агентлик тизимидага санаторийларга йўлланмалар беришнинг янгича тизими орқали мингга яқин шахслар навбатга қўйилган бўлса, 447 нафар имтиёзли тоифадаги шахсларга йўлланмалар шаклланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, туманимизда ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бундай ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Энг муҳими Давлат раҳбари томонидан яратиб берилган халқчил тизим орқали фуқароларимизнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда.
А.Шералиев,
Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан бугун Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида Косонсой туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Шодиёнада туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, йиғилганларга самимий тилаклар билдирди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда туман маданият бўлими хонандалари иштирокидаги байрам концерти йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасида жойлашган “TERRY JAR TEXTILE” МЧЖда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида 100 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг айримлари ўз ўрнида ечимини топган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида кўмаклашиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, миграцияда кам даромадли ишда ишлаб юрган ёшларни ўша ерда қонуний ва кўп даромадли ишга жойлаштириш ёки ватанга қайтариб, ўз ҳудудидан даромадли ишларга жойлаштириш бўйича ҳам масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-босқичида ғолиб деб топилган “Ободон” оилавий шифокорлик пункти “Чиндовул қурилиш инфо” МЧЖ томонидан 1 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Ушбу тиббиёт маскани бир пайтнинг ўзида 22 та тиббиёт ходими 8,5 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган.
Муассасанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари А.Абдуҳамидов юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб, ҳудуд аҳлини барча шароитларга эга замонавий тиббий маскан билан қутлади.
Қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг янгича кўринишга келган мазкур тиббий масканнинг очилиши катта шодиёнага айланиб кетди. Нуронийлар аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида қилинаётган ишлардан қувониб, Юртбошимизга миннатдорлик сўзларини айтдилар.
Рамзий лента қирқилгач, йиғилганлар бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Унда Косонсой тумани сайлов комиссияси раиси Муҳаммадшокирхон Носировнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Тадбирда халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов вилоят ҳокимининг Дилмурод Қодировни Косонсой тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.
Сессия давомида Дилмурод Қодиров Косонсой туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг қарори билан Қодиров Дилмурод Ғофурович Косонсой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.











