Янгиликлар
Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар уйида ўтказилган тадбир аввалида туман ҳокими Дилмурод Қодиров соҳа ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Уларнинг осойишталикни таъминлаш йўлида туну кун қилаётган хизматларини эътироф этиб, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Рустамжон Каримов бошчилигидаги жамоани байрам билан қизғин муборакбод этди.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ислоҳотларни амалда рўёбга чиқаришда, бугунги ҳаётбахш ўзгаришларда ички ишлар органлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Туман ҳокимининг ташаккурнома ва байрам совғалари ўз эгаларига топширилди. Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди. Ўз навбатида, тақдирланганлар бундай эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдиришди.
Тадбир иштирокчилари байрам дастурхони атрофида дилдан суҳбат қурдилар. Туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Косонсой туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва ҳамкор хизматлар билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбири давомида “Боғибаланд” маҳалласидаги аҳоли яшаш хонадонларини ўрганилди ҳамда шу ҳудуддаги Косонсой ихтисослаштирилган мактабининг ўқувчилари билан техника намойиши ўтказилди.
Шунингдек, маҳаллалардаги ўрганишлар давомида фуқароларга ис гази, ботулизмдан заҳарланишни олдини олиш, чақнаш ва ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Косонсой туманининг барча ҳудудларида кузги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда
Бугун, Махдуми Аъзам маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Саййид Жалолиддин ибни Жамолиддин Хожагий Косоний зиёратгоҳи ҳудудига ноёб манзарали дарахт кўчатларини ўтқазилди.
Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчани бу ҳаракатда фаолликка чақирди.
Умуммиллий лойиҳада сектор раҳбарлари, нуронийлар, меҳнат жамоалари ва ёшлар вакиллари қатнашдилар.
✅ Маълумот ўрнида: Косонсой туманида кузги дарахт экиш мавсумида 565 минг манзарали, мевали дарахт экиш режалаштирилган.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда 15 ноябрдан 15 декбрга қадар ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигида доирасида “Навбаҳор” маҳалласида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирга жалб этилган шахсий таркибга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими подполковник Х.Абдурахимов, Наманган вилояти ФВБ ходими капитан И.Каримов ҳамда туман ФВБ бошлиғи подполковник А.Ахматжоновлар томонидан аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ФВВ тизимига оид қарор ва буйруқлар бўйича эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари ва овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллиги, фуқароларни ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамда куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ва аҳолини зилзила ҳафталигида фаол қатнашиши юзасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.
Бугун, 27 ноябрь куни Косонсой туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.
Тадбирдан сӯнг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига манзарали дарахтлар экилди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






