Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига кўра, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида марказий ҳамда маҳаллий ОАВ лар, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ва режалари” мавзусидаги тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳожиев, Давлатобод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Шерали Ҳамроев тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Хусусан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури, эҳтиёжманд оилалар ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар аниқ мисоллар орқали очиб берилди. Матбуот анжуманида матбуот соҳаси вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Косонсой нафақат бетакрор табиати, балки бир неча минг йиллик тарихи, қадимий ўтроқ деҳқончилик маданиятига хос хусусиятларни ҳамда турли миллат вакилларининг кўп асрлик бой миллий қадриятларини ўзида мужассам этган юрт сифатида ном қозонган. Ўзининг буюк алломалари билан башарият тамаддуни ривожига катта ҳисса қўшган.

 

Давлат раҳбарининг 2024 йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Косонсой туманининг 3 минг йиллик юбилейини ўтказиш масаласини атрофлича ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси белгилаб берилди.

Мазкур топшириқни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Косонсой туманининг 3 минг йиллик тарихини  ўрганиш ва асослаш мақсадида, таниқли олимлар, профессорлар, тарихчилар иштирокида ноаънанавий тарзда ишчи гуруҳнинг илк маслаҳатлашув  йиғилиши ўтказилди.

 

Ўрганишлар жараёнида Косонсойнинг фахрлари ҳисобланадиган йирик олимлар  Махдуми Аъзам Косоний ўз замонасининг муҳтарам зотларидан бири бўлганлиги, У зотни Мирзо Бобур ва бошқа шоҳ ва шаҳзодалар ўзига пир тутганлиги, Махдуми Аъзам ҳазратларидан “Танбеҳ ус-салотин” ва бошқа кўплаб асарлар мерос бўлиб қолганлиги маълум бўлди. 

 

Шунингдек, “Малик ул-уламо” унвони соҳиби бўлган Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний Моварауннаҳр фиқҳ мактаби вакилларидан бири ҳисобланганлиги, У зотнинг “Бадоеъ-ус саное” асари маърифат аҳли учун мерос бўлиб қолганлиги маълум бўлди. Ўрганишлар давом этмоқда. Албатта, ишчи гуруҳ томонидан Косонсойдан етишиб чиққан, дунё тамаддунига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган алломаларнинг илмий мерослари кенг ўрганилади ва тадқиқ қилинади.

 

Дилмурод Қодиров,

Косонсой тумани ҳокими

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг барча ҳудудларида кузги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда

Хусусан, Косонсой туманининг "Гўрмирон" маҳалласи ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлар олиб борилди.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очдилар.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари кўчат экишни бошлаб беришди.

Кузги дарахт экиш мавсумида туман ҳудуди, иқлими ва тупроқ шароитларига мос бўлган кўчатларни танлаш, муддатларида экиш, келгусидаги парвариши учун масъуллар бириктириш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб олинди.

✅ Маълумот ўрнида: Косонсой туманида кузги дарахт экиш мавсумида 565 минг манзарали, мевали дарахт экиш режалаштирилган.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 33 йиллиги Косонсойда ҳам кенг нишонланди

▫️Мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради. Юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳият мундарижасини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Косонсой туманида ҳам миллий юксалишни ўзида мужассам этган, улуғвор Ватан тимсоли, мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 33 йиллиги "Миллат байроғи!" шиори остида кенг нишонланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Миллий гвардия иштирокидаги автокарвон ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари давлат байроғи билан марказий кўча бўйлаб, тантанали юриб ўтдилар.

Шунингдек, туман марказида ўрнатилган улкан байроқ олдида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги билан барчани табрикладилар.

Таъкидланганидек, муқаддас туғимиз энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бўй-бастини намоён этаётгани барчада ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Ёш ижодкорлар томонидан куйланган ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ёшлар ишлари бўлими ва  туман Болалар сардорлари билан 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Байроғим – фахрим, ғурурим» шиори остида Давлат байроғини акс эттирувчи  рамзий ленталар  аҳолига тарқатилди.

✅Мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради. Юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳият мундарижасини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

✅Ушбу мазмундаги акциялар туманимизнинг барча худудларида давом этади!