Янгиликлар
Косонсой туман ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Д.Қодиров, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи А.Раҳимов иштирокида Косонсой тумани ФВДқТ бошқарув органларининг комплекс текширувдан ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги ойлигини туманда ўтказилиши бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 26 январдаги буйруғига асосан Косонсой тумани фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими хизматларини, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва иқтисодиёт объектларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлигини текширувдан ўтказиш ҳамда амалий услубий ёрдам кўрсатиш борасида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ис гази, чақнаш, ёнғинларни олдини олиш борасида, ботулизм, куз-қиш мавсуми давомида кўп қаватли уйлар, ер хонадонларда иситиш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, фуқаролар томонидан буни таъминлаш учун маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар томонидан туман ФВБ ходимлари билан биргаликда профилактик тарғибот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтилди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги маданият саройида "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танловда Наманган вилояти шарафини Косонсой туманининг “Ифтихор” маҳалласи кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Насибахон Ҳайдарова муносиб ҳимоя қилиб, “Энг мулоҳазали нуроний” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур танловнинг асосий мақсади ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кенг тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ёш оилалар ўртасида барқарор муҳит яратишда нуронийларнинг тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган.
Кўтаринки кайфиятда ўтаётган танловда вилоят босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар учта шарт бўйича ўз салоҳиятларини намоён этдилар. Бунда жойларда ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари ва амалий ишларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой тумани ҳокимлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси билан ҳамкорликда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
200 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар учун қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида тўхталиб ўтди ва тадбир сабабчиларига эзгу тилакларини изҳор этди.
Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир сабабчиларига кўтаринкилик бахш этди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ҳамда аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, фаол китобхонларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Наманган вилоятида «Китобхонлик фестивали» ташкил этилди.
📣 2024 йил 28 ноябрь куни “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхонаси биносида фестиваль бўлиб ўтди.
✅ Фестиваль доирасида қуйидаги танловларнинг ғолиблари тақдирланди:▫️ «Энг китобхон мактаб»▫️ «Энг фаол китобхон ўқувчи»▫️ «Ижодкор болалар»▫️ «Энг китобхон оила»▫️ «Энг фаол кутубхоначи»
📌 «Китобхонлик фестивали» доирасидаги «Энг фаол кутубхоначи» йўналишидан 1-ўринни Косонсой туман 36-сонли умумтаълим мактаб кутубхоначиси Ноима Парпиева эгаллаган бўлса, «Энг китобхон оила» йўналишидан 1-ўринни Косонсой тумани “Узунқишлоқ” маҳалласидан «Қаюмовлар оиласи» эгаллади.
«Китобхонлик фестивалида» танлови ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Кейинги вақтда тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабига қарашли футбол ўйингоҳи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Бугунги кунда стадионни таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.
Ҳозирги кунда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 1,3 млрд. сўм маблағ ҳисобига суъний қопламали мини-стадион ҳам қурилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу объектда бўлиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шундан сўнг ушбу ўйингоҳ атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлари экилди.






