Унда Косонсой тумани сайлов комиссияси раиси Муҳаммадшокирхон Носировнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Тадбирда халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов вилоят ҳокимининг Дилмурод Қодировни Косонсой тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.

Сессия давомида Дилмурод Қодиров Косонсой туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг қарори билан Қодиров Дилмурод Ғофурович Косонсой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.