Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасида жойлашган “TERRY JAR TEXTILE” МЧЖда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида 100 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг айримлари ўз ўрнида ечимини топган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида кўмаклашиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, миграцияда кам даромадли ишда ишлаб юрган ёшларни ўша ерда қонуний ва кўп даромадли ишга жойлаштириш ёки ватанга қайтариб, ўз ҳудудидан даромадли ишларга жойлаштириш бўйича ҳам масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






