Янгиликлар
"Намуна" маҳалласида ўтказилган семинарда Косонсой туман ҳокими Д.Қодиров, вилоят деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Н.Каимов, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи И.Икромов, вилоят ўсимликлар ҳимояси ва карантин бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жўраев, тегишли ташкилотлар, МФЙ вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида томорқадан самарали фойдаланиш, "тўқсонбости" экинларини ўз вақтида ва замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда экишнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Мутасаддилар ҳосилдорликни ошириш ва ер унумдорлигини сақлаш учун тавсияларни тақдим этдилар.
Семинарда тўқсонбости экинларининг аҳамияти, унинг озиқ-овқат нарх-навосига, оила бюджетига таъсири ҳақида фикр юритилди, бу борада намуна кўрсатган хонадонларда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Навбаҳор" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман сектор раҳбарларидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Қабулда фуқаролардан уй-жой, бандлик, тиббий ёрдам, коммунал соҳа, моддий ёрдам, кредит, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Косонсой тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида «Зилзила ва бошқа табиий офатлар ҳамда ёнғинларда тўғри ҳаракат қилиш» мавзусидаги махсус-тактик ўқув-семинари ташкил этилди.
БМТнинг UNICEF болалар ташкилоти, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига табиий офатлар вақтида ҳаракатланиш тартиби ҳамда қоидалари назарий ва амалий жиҳатдан ўргатилди.
Косонсой туманидаги Миллий маданият марказида Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман сектор раҳбарлари, туман фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва зиёлилар, нуронийлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов Давлат раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида белгилаб берган вазифаларини бирма бир таҳлил этиб берди. Жумладан, у ўз маърузасида Президентимиз таъкидлаганидек, “Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади”ёшларнинг таълим тарбия олишида мутасаддилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакилларини фаол бўлишга чақирди.
Шунингдек, эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганилиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз томонидан 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Келгуси авлодларга покиза юртни мерос қолдириш учун бугундан бошлаб, ҳар бир фуқаро атроф муҳитга эътибор билан қараши, қўлидан келганча бир ниҳол ўтказиши, айниқса чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашда инсонийлик тамойилларига амал қилиш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшлар тарбияси, ажримларнинг, жиноятчиликнинг олдини олишда нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси, ўрни алоҳида эканлигини эътироф этди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги доруломон кунлар учун шукронар айтиш, ҳамжиҳатлик, илм-маърифат билан, нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиб ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда барча бирдек ҳаракат қилса, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги таъкидлашди.
Сайловда болаларни ортидан эргаштира олиш қобилияти яхши ривожланган, фаол ва ташаббускор, лидерлик кўникмаларига эга номзодлар йўналишлари бўйича 2 дақиқа ичида «Агар мен сардори бўлсам» мавзусидаги дастурларини ҳимоя қилишди.
▫️Сайлов якунларига кўра, энг муносиб деб топилган 7 нафар номзодга «Болалар ҳаракати» тумани сардори этиб сайлангани муносабати билан, «Ишонч ёрлиқ»лари топширилди.






