Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига кўра, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида марказий ҳамда маҳаллий ОАВ лар, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ва режалари” мавзусидаги тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳожиев, Давлатобод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Шерали Ҳамроев тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Хусусан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури, эҳтиёжманд оилалар ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар аниқ мисоллар орқали очиб берилди. Матбуот анжуманида матбуот соҳаси вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






