Янгиликлар
Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Инамов бошчилигида тадбиркорларда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Хусусан, учрашувда тадбиркорлар томонидан фаолиятни кенгайтириш, ҳунармандчилик, кичик саноат зонадан ер ажратиш, туризмни ривожлантириш, кадастр ҳамда бошқа масалалар бўйича муаммолар ечимини сўраб, мурожаатлар қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари тадбиркорлар томонидан қўйилган масалаларни бирма-бир тинглаб, кўтарилган масалалар ижроси юзасидан тегишлиги бўйича масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.
Учрашувда вилоят вилоят ташкилот раҳбарларининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор туман ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар ҳамда аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, фаол китобхонларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Наманган вилоятида «Китобхонлик фестивали» ташкил этилди.
📣 2024 йил 28 ноябрь куни “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхонаси биносида фестиваль бўлиб ўтди.
✅ Фестиваль доирасида қуйидаги танловларнинг ғолиблари тақдирланди:▫️ «Энг китобхон мактаб»▫️ «Энг фаол китобхон ўқувчи»▫️ «Ижодкор болалар»▫️ «Энг китобхон оила»▫️ «Энг фаол кутубхоначи»
«Энг зукко китобхон ўқувчи» йўналишидан 1-ўринни Косонсой туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиси Ихлоса Норбоева эгаллаган бўлса, 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 10-синф ўқувчиси Сарвар Абдумажидов фестивалнинг «Ижодкор болалар» йўналишида иштирок этиб фахрли 2-ўринни эгаллади.
«Китобхонлик фестивалида» танлови ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Косонсой туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига компания томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва молиявий ёрдам дастурлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Семинар “Очиқ мулоқот” форматида ўтказилиб, унинг мақсади тадбиркорларга ривожлантириш компанияси томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар, молиявий ёрдам тизимлари ҳамда уларнинг амалий фойдаси ҳақида тушунтириш беришдан иборат бўлди.
Тадбирда Косонсой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элмурод Тошпўлатов, иқтисодиёт комплекси ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва турли соҳа тадбиркорлари иштирок этдилар. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалий тавсиялар билан танишдилар.
Бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш учун авваламбор, ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш зарур ҳисобланади. Жумладан, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам корхоналар сонини кўпайтириш учун тизимда мавжуд муаммоларга барҳам бериш талаб этилади. Бу саъй-ҳаракат ўз навбатида, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу жиҳатдан Косонсой туманида "NAMANGAN PAXTA TEKS" МЧЖ фаолият бошлагани муҳим аҳамиятга эга.
Қайд этиш жоизки, жамият томонидан жорий йилги ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 30 млрд. сўм маблағ эвазига ёғ-мой ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш режалаштирилган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрами арафасида ушбу йирик лойиҳа ўз фаолиятини бошлади. Бунинг натижасида 110 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.
— Лойиҳамиз ишга туширилиши натижасида йилига 18 минг тонна чигитни қайта ишлаб, 3500 минг тонна сифатли ёғ, 9,5 минг тонна шрот, 5,5 минг тонна шелуха ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади, — дейди "NAMANGAN PAXTA TEKS" МЧЖ раҳбари Лутфулло Эгамбердиев.
Корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбир катта тантанага айланди. Тадбирда туман сектор раҳбарлари, жамият ишчи-ходимлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда сўз олганлар мазкур завод аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, бозорларни рақобатбардош, сифатли халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб, йиғилганларни ушбу корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан қутлашди.
Йиғилганлар корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш имкониятлари, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.
Давлат раҳбари раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида вазифа белгилаб берилган эди.
Белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан 3-сектор биноси атрофидаги бўш майдонларга ва профилактика инспекторларининг хизмат уйлари ҳамда МФЙ биноларининг ён атрофларига мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Мазкур тадбирлардан асосий мақсад табиатни асрашга, ҳаво мўътадиллигини сақлашга хизмат қилишини тарғиб қилиш, барчани фаол бўлишга чақиришдир.






