Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ёшлар ишлари бўлими ва туман Болалар сардорлари билан 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан «Байроғим – фахрим, ғурурим» шиори остида Давлат байроғини акс эттирувчи рамзий ленталар аҳолига тарқатилди.
✅Мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради. Юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳият мундарижасини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
✅Ушбу мазмундаги акциялар туманимизнинг барча худудларида давом этади!






