Косонсой тумани ҳокимлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси билан ҳамкорликда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

200 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар учун қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида тўхталиб ўтди ва тадбир сабабчиларига эзгу тилакларини изҳор этди.

Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир сабабчиларига кўтаринкилик бахш этди.