Кейинги вақтда тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабига қарашли футбол ўйингоҳи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Бугунги кунда стадионни таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.

Ҳозирги кунда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 1,3 млрд. сўм маблағ ҳисобига суъний қопламали мини-стадион ҳам қурилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу объектда бўлиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шундан сўнг ушбу ўйингоҳ атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлари экилди.