Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги маданият саройида "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танловда Наманган вилояти шарафини Косонсой туманининг “Ифтихор” маҳалласи кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Насибахон Ҳайдарова муносиб ҳимоя қилиб, “Энг мулоҳазали нуроний” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур танловнинг асосий мақсади ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кенг тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ёш оилалар ўртасида барқарор муҳит яратишда нуронийларнинг тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган.
Кўтаринки кайфиятда ўтаётган танловда вилоят босқичларида ғолиб бўлган нуронийлар учта шарт бўйича ўз салоҳиятларини намоён этдилар. Бунда жойларда ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари ва амалий ишларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






