22 декабрь - Энергетиклар куни муносабати билан Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, соҳа ходимларини масъулиятли ишларида муваффақият тилаб, касб байрамлари билан муборакбод этишди.

Байрам тадбири давомида бир гуруҳ илғорларга ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тантанада эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Нурзида Исаева ҳамда туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.

Барча соҳа вакилларини бугунги касб байрами билан табриклаймиз. Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган энергетикларга машаққатли касбларида куч-қувват ва соғлиқ-саломатлик тилаймиз!

Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Обод" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 25дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.

Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Ёшлар форуми – 2024” доирасида ўтказилган ёш деҳқонлар форумида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати масъул ходимлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вакиллари, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ходимлари ҳамда берилган ерлардан фойдаланиб, ўзини банд қилган ёшлар иштирок этишди.

Форум доирасида вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудидан ер олиб, ундан унумли фойдаланган ёшлар ўзлари етиштирган махсулотлар кўргазмасини ташкил этишди.

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудлари қаторида Косонсой туманида янги йил байрами олдидан байрам ярмаркалари ташкил этилди.

Косонсой тумани ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида Марказий деҳқон бозорида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси доимий фаолиятда, сифат ва нарх-наво эса назоратда.

Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тортиб озиқ-овқат маҳсулотларигача арзон нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.

Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан “Намуна” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйларда ўрганишлар ўтказилди. Хусусан, аҳоли хонадонларида юз бериши мумкин бўлган ёнғинлар, чақнаш ҳолатлари ва овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, фуқароларга хавфсизлик чоралари, электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи, суюлтирилган газ қуйиш, газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.