Косонсой туман ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Д.Қодиров, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи А.Раҳимов иштирокида Косонсой тумани ФВДқТ бошқарув органларининг комплекс текширувдан ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги ойлигини туманда ўтказилиши бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 26 январдаги буйруғига асосан Косонсой тумани фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими хизматларини, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва иқтисодиёт объектларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлигини текширувдан ўтказиш ҳамда амалий услубий ёрдам кўрсатиш борасида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ис гази, чақнаш, ёнғинларни олдини олиш борасида, ботулизм, куз-қиш мавсуми давомида кўп қаватли уйлар, ер хонадонларда иситиш ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, фуқаролар томонидан буни таъминлаш учун маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар томонидан туман ФВБ ходимлари билан биргаликда профилактик тарғибот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтилди.






