Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Инамов бошчилигида тадбиркорларда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Хусусан, учрашувда тадбиркорлар томонидан фаолиятни кенгайтириш, ҳунармандчилик, кичик саноат зонадан ер ажратиш, туризмни ривожлантириш, кадастр ҳамда бошқа масалалар бўйича муаммолар ечимини сўраб, мурожаатлар қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари тадбиркорлар томонидан қўйилган масалаларни бирма-бир тинглаб, кўтарилган масалалар ижроси юзасидан тегишлиги бўйича масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.
Учрашувда вилоят вилоят ташкилот раҳбарларининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор туман ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.






