Косонсой туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига компания томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва молиявий ёрдам дастурлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Семинар “Очиқ мулоқот” форматида ўтказилиб, унинг мақсади тадбиркорларга ривожлантириш компанияси томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар, молиявий ёрдам тизимлари ҳамда уларнинг амалий фойдаси ҳақида тушунтириш беришдан иборат бўлди.
Тадбирда Косонсой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элмурод Тошпўлатов, иқтисодиёт комплекси ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва турли соҳа тадбиркорлари иштирок этдилар. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалий тавсиялар билан танишдилар.






