Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Хусусан:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

 фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

 - пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

 - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

 Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

 Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқарога қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида унинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

 Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

                                               Ф. А.Ғофуров

Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади.

Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.

Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди (163-модда):

🔸шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга;

🔸омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;

🔸фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;

🔸жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;

🔸мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига;

🔸мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;

🔸қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга... 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

                                               Ф. А.Ғофуров

Амалдаги қонун ҳужжатларида туҳмат қилган шахсга нисбатан унинг оғирлик даражасига қараб икки хил – маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат қилганлик, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима белгиланиши мумкин. Туҳматга оид ишлар бўйича суриштирув ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилади. Туҳмат қилган шахсга нисбатан жазо эса тегишли маъмурий суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади.

Маъмурий суднинг қарорига асосан туҳмат қилганликда ифодаланувчи маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган шахс бир йил ичида ушбу ҳаракатни такрор содир этса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Жиноят кодексининг 139-моддаси биринчи қисмига кўра, туҳмат у учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жиноий қилмиш дея баҳоланади. Бунинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо қўлланилиши мумкин.

Агар туҳмат қилиш нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлса, бу қилмишни ва унинг учун жавобгарликни янада оғирлаштиради. Бундай ҳолатда  бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан қўлланилиши мумкин.

Шунингдек Саволингизда ҳақорат қилиш учун ҳам жавобгарликни сўрагансиз.

 МЖтКнинг 41-моддасида  Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодекси  140-моддаси биринчи қисмида  Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса -  базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.. Мазкур модданинг  иккинчи қисмида  Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.. 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

                                               Ф. А.Ғофуров

     “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

     Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

    Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

     2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

    ️2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

    Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

     “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга  банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

    Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади. 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

                                               Ф. А.Ғофуров

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур.

 

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади.

 

Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин..

 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсулти

                                          Ж.Р. Халилов