Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Намуна" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман сектор раҳбарларидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Қабулда фуқаролардан уй-жой, бандлик, коммунал соҳа, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.






