Наманган вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг топшириғига асосан вилоят ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа масканларида куз-қиш мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан дахлдор ташкилотлар билан биргаликда кучайтирилган тартибда барча зарур профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун 2 октябрь куни Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида мавсум даврида аҳолини ҳамда ижтимоий-иқтисодий объектларни ёнғин қарши тадбирларни қай даражада олиб борилаётганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида куз-қиш мавсумида газ, электр асбоб-анжомларидан белгиланган тартибда, қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Ўрганишда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.






