Косонсой тумани умумий майдони 517 кв.км ташкил қилиб, 59 та махалладан иборат. Туманда 2024 йил 1 октябр ҳолатига 230,0 минг нафар ахоли истиқомат қиладит. Камбағал оилалар сони 3522 та бўлиб 6,8 фоизни ташкил қилади. Туманда ишсиз ахоли 4,9 минг нафарни ташкил қилиб ишсизлик даражаси 6,2 фоизни ташкил қилмокда.
Туманда 1 октябр холатига 2655 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд шундан 658 та саноат корхоналари, 240 та қишлоқ хўжалиги корхоналари, 283 та қурилиш корхоналари ҳамда 1474 та савдо ва хихмат кўрсатиш корхоналарини ташкил қилмоқда.
Туманда 58 та мактаб, 41 та мактабгача таълим муассасаси, 23 та тиббиёт муассасаси, 32 та спорт объектлари ҳамда 1 та истироҳат боғлари фаолият кўрсатмоқда.
Туманда 2024 йил якунига қадар 596,9 млрд.сўмга (108,2) етказилади. 2025 йил якунига қадар 696,6 млрд.сўм (108,5) шундан 1-чоракда 151,8 млрд сўм, (108) 2-чоракда 174,1 млрд.сўм, (108,2) 3-чоракда 180,2 млрд.сўм, (108,3) 4-чоракда 190,5 млрд.сўмлик (109,0) ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Хизматлар хажмини 2024 йил якунига қадар 1129 млрд.сўмга ва 2025 йил якунига кадар 1246,1 млрд.сўмга шундан 1-чоракда 252,6 млрд.сўм, 2-чоракда 320,2 млрд.сўм, 3-чоракда 390,8 млрд.сўм, 4-чоракда 282,5 млрд сўмга етказилади.
Бюджет даромадлар режасини 2024 йил якунига қадар 41,2 млрд.сўмга етказиб 115 фоизга бажарилади. 2025 йилда 45,6 млрд.сўмга шундан 1-чоракда 10,6 млрд.сўмга, 2-чоракда 11,3 млрд.сўмга, 3-чоракда 12,1 млрд.сўмга ҳамда 4-чоракда 11,6 млрд.сўмга бажарилади.
2024 йил якунига қадар 263 та ҳамда 2025 йил давомида 178 та (1-чоракда 52 та, 2- чоракда 39 та, 3-чоракда 48 та, 4-чоракда 39 та) норасмий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини легаллаштирилади.
Иш ўринлари бўйича 2024 йил якунига қадар яширин иш ўринларини легаллаштиришни 1760 та етказилади ҳамда 2025 йил давомида 1497 та (1-чоракда 399 та, 2- чоракда 362 та, 3-чоракда 329 та, 4-чоракда 407 та) яширин иш ўринларини легаллаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330 сонли қарорига асосан 7 та шароити оғир махаллалар инфратузилмасини яхшиланади. Зарбдор тажрибасига асосан 5 та “драйвер” лойиҳалар амалга оширилади.
Дастурлар доирасида 2024 йил якунига кадар 74,1 млрд.сўм кредитлар Шундан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури дирасида 30,7 млрд.сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 22,7 млрд.сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 20,7 млрд.сўм ажратилади.
2025 йилда дастурлар доирасида 84,9 млрд.сўм шундан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури дирасида 31,7 млрд.сўм, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури” доирасида 29,0 млрд.сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 24,2 млрд.сўм кредитлар ажратилади.
Туманда 2025 йилда банк мижозлари билан ишлаб 2519 нафар янги иш ўринлари яратилади. (Шундан 1-чоракда 605 нафар, 2-чоракда 621 нафар, 3-чоракда 648 нафар, 4-чоракда 645 нафар)
Ижарага берилган ер майдонларида 2025 йилда 120 гектар Бир контур – бир маҳсулот тамойили асосида намунали лойихалар амалга оширилади.
Саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йилда 16 та кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширилади. (1-чоракда 4 та, 2-чоракда 6 та, 3-чоракда 3 та, 4-чоракда 3 нафар)
Ғиждивон тажрибаси асосида 2025 йилда 7 та лойихалар амалга оширилади. (2-чоракда 1 та, 3-чоракда 3 та, 4-чоракда 3 нафар) 2025 йилда тадбиркорлар рейтингида қуйи тоифадаги 8 та тадбиркорлар “D” тоифага ўтказилади. Тадбиркорлик учун 5 гектар ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилади ҳамда 114 та давлат мулки ижарага берилади.
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни молиялаштириш (“очиқ бюджет”) бўйича 2025 йилда 40,3 млрд сўм маблағ ажратилади.






