Аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида ўтказилган қабулда Косонсой тумани фуқаролари мурожаати тингланди.

✅Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман сектор раҳбарлари ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдиновалар иштирок этишди.

✅Қабулда Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов томонидан жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга доир мурожаатлар кўриб чиқилди.

✅Наманган вилояти прокурори Умирбек Мадраҳимов эса жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг ушбу тизимга оид мурожаатларини қабул қилди.

✅Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан қабул қилинди.

✅Шунингдек, вилоят Маъмурий суди, Адлия идоралари, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятига доир масалалар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди.

✅Қабул давомида йўлланган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ечими муддат талаб этганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.