Мамлакатимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади. Шу муносабат билан Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахасси ҳамкорлигида Ихтисослаштирилган мактабда "Қатағон қурбонлари-миллат ойдинлари! " мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Дастлаб таълим муассасасида маърифатпарвар, жадид боболаримизга атаб ташкил этилган бурчак билан танишилди.

Сўнгра "Косонсой тарихи музейи" директори М.Акрамов, 4-октябрда қатағон қилинганлар орасида Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Худойберган Девонов каби етук зиёлиларимиз борлиги, энг даҳшатлиси— улар 4 октябрда қатл этилиб, ҳукм 5 октябрда чиқарилганлигига тўхталди.Шуниндек, тадбир давомида ўқувчи ёшлар жадид боболаримиздан ўрнак олишлари лозимлиги таъкидланлди. "Маърифат тарғиботчиси" Аъзамжон Мамажонов томонидан айтилган шеърлар ҳамда "Жадидлар" номли ролик ёшларда катта таассурот қолдирди.