Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар уйида ўтказилган тадбир аввалида туман ҳокими Дилмурод Қодиров соҳа ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Уларнинг осойишталикни таъминлаш йўлида туну кун қилаётган хизматларини эътироф этиб, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Рустамжон Каримов бошчилигидаги жамоани байрам билан қизғин муборакбод этди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ислоҳотларни амалда рўёбга чиқаришда, бугунги ҳаётбахш ўзгаришларда ички ишлар органлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Туман ҳокимининг ташаккурнома ва байрам совғалари ўз эгаларига топширилди. Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди. Ўз навбатида, тақдирланганлар бундай эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдиришди.

Тадбир иштирокчилари байрам дастурхони атрофида дилдан суҳбат қурдилар. Туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.