Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда 15 ноябрдан 15 декбрга қадар ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигида доирасида “Навбаҳор” маҳалласида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирга жалб этилган шахсий таркибга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими подполковник Х.Абдурахимов, Наманган вилояти ФВБ ходими капитан И.Каримов ҳамда туман ФВБ бошлиғи подполковник А.Ахматжоновлар томонидан аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ФВВ тизимига оид қарор ва буйруқлар бўйича эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари ва овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллиги, фуқароларни ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамда куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ва аҳолини зилзила ҳафталигида фаол қатнашиши юзасидаги масалалар муҳокама қилинди.






