Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.
Бугун, 27 ноябрь куни Косонсой туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш мақсадида зарурий чоралар белгиланди.
Тадбирдан сӯнг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига манзарали дарахтлар экилди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






