Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан “Намуна” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйларда ўрганишлар ўтказилди. Хусусан, аҳоли хонадонларида юз бериши мумкин бўлган ёнғинлар, чақнаш ҳолатлари ва овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, фуқароларга хавфсизлик чоралари, электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи, суюлтирилган газ қуйиш, газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.