22 декабрь - Энергетиклар куни муносабати билан Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, соҳа ходимларини масъулиятли ишларида муваффақият тилаб, касб байрамлари билан муборакбод этишди.

Байрам тадбири давомида бир гуруҳ илғорларга ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тантанада эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Нурзида Исаева ҳамда туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.

Барча соҳа вакилларини бугунги касб байрами билан табриклаймиз. Энергетика соҳасида меҳнат қилаётган энергетикларга машаққатли касбларида куч-қувват ва соғлиқ-саломатлик тилаймиз!