Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Навбаҳор" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман сектор раҳбарларидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Қабулда фуқаролардан уй-жой, бандлик, тиббий ёрдам, коммунал соҳа, моддий ёрдам, кредит, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ аҳоли мурожаатлари тингланди.
Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.






