Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги ВМҚ-110-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

  • биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
  • иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

 Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

 Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.

 

Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

                                          Ф. А.Ғофуров