"Водий нуронийлари кенгаши" семинари иштирокчилари Косонсой туманидаги “Гўрмирон” маҳалласида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида янги қуриб битказилган маҳалла идорасининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Бу ерда тадбиркор Анвархон Абдуллаев ҳомийлигида хусусий шерикчилик шартларида қурилиш ишлари якунланиб, маҳалла учун 6 та хона қуриб берилди. Маҳаллада 4898 нафар фуқаролар, 1230 та хонадонлар мавжуд. Аввалги йилларда маҳалла тадбиркорга тегишли бўлган бинонинг 2 та хонасида фаолият юритган эди.

Янги қурилган маҳалла биносида маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Расмий очилиш маросимида сўз олган Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров кейинги йилларда юртимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб, маҳалла аҳлини янги бино билан қутлади.

Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳалла фаолияти учун зарур бўлган мебеллар тўплами ва компъютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берди.

Тадбир давомида семинар иштирокчилари “Маҳалла еттилиги” билан нуронийлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, тажриба алмашишди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.