Бугун, 23 июнь куни 44-сонли умумтаълим мактабида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров тумандаги 6, 12, 29, 38, 44-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 22-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг битирувчи ёшлари билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими “Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олийжаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир”, - дея ишонч билдириб, битирувчи ёшларни доимо илм излаб, олға интилишга чорлади.

Дўстона очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман раҳбаридан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Учрашув сўнгида туман раҳбари битирувчилар орасида ўз изланишлари билан юқори натижаларга эришган, 11-синфни олтин ва кумуш медаллар билан якунлаган битирувчи ёшларга медаллар топширди.

Ҳар қандай давлатнинг тарихи - бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги «фотосурати»ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ болалар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг устивор йуналишларидан бири этиб белгиланди.

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида                   “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”,-деб кўрсатилган бўлса, 64-моддасида: “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради”, ва 65-моддасининг иккинчи кисмида: “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”-деб кўрсатилган.

Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб беришда суд ва ҳуқуқ тартибот органлари зиммасига ўз навбатида катта маъсулият юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси ривожланган давлатлар қаторида                 2007 йил 1 декабрда қабул қилинган ва 2008 йил 7 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни амалга киритилди. Мазкур қонуннинг 4-моддаси “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати”-деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содри этишига олиб келиши-базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

            Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.                                               

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,-базавий ҳисоблаш миқдорининг                               ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш сускагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги                                ЎРҚ-629-сонли  Қонуни билан киритилган).

Бундан ташқари, Ўз.Р.МЖТК 471-моддасига асосан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни шундай болалар турган муассаса раҳбари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан васийлик ва ҳомийлик органига хабар бермаслик , худди шунингдек улар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида атайин нотўғри маълумотлар бериш-мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг                               уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўз.Р.МЖТК 474-моддасининг 1-қисми мувофиқ, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги                            ЎРҚ-586-сонли Қонуни билан киритилган).

Шу каби, ушбу модданинг 2-қисмига асосан биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйичяа қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

 

Р.Яхёхужаев

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси

Ҳозирги вақтда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг таркибий қисми сифатида судларнинг холислиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимояланишини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилиб борилмоқда.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларининг либераллаштирилиши ислоҳотларнинг муҳим йўналиши бўлди.

         2018 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси кучга кирди ва ҳозирда ушбу кодекс талаблари асосида туман (шаҳар) ва вилоят маъмурий судларида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.  

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси  IV-бўлим, 29-боб ва 288-моддадан иборат бўлиб, унда маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари, манфаатдор шахсларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва судга мурожаат қилиш шакли, маъмурий суд ишларини юритиш принциплари, ишларни судда кўриш тартиблари, маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги, Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари, суд ҳужжатларини қайта кўриш асослари, суд ҳужжатларини ижрога қаратиш тартиблари ва бошқалар алоҳида кўрсатиб ўтилди.

 Бундан ташқари, Кодексда агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши ҳам белгилаб қўйилган.

Мазкур кодексга асосан маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган, яъни:

маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар ва корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш.

Янги қабул қилинган ушбу кодексда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар турлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, маъмурий судлар:

1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

3) сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

5)  давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни;

6) ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

7) ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.

Шунингдек, маъмурий суд фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Хулоса қилиб айтганимизда, қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш вазифалари мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар дастурининг энг муҳим устувор йўналишидан бири бўлиб ҳисобланади.

Б.Касимов 

Наманган вилоят судининг судьяси

2020 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни  оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонликни ҳам назарда тутиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жарожатлри етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг      103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.

Вилоятимизда оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Айниқса жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида яшаётган хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган судлар, ИИБ, адлия бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор, вилоят суди, вилоят Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Наманган вилояти суди айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари  ва м.ф.й фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.

Ана шундай тадбирлар Наманган шаҳридаги “Мажнунтол” м.ф.й ва Янги Наманган туманидаги “Фурқат” м.ф.й.да ўтказилди.

Тадбирларда вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев иштирокчиларга “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳиятини батафсил тушунтириб, келиб тушган саволларга тўлиқ тушунтиришларни берди.

Тадбирлар якунида вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган махсус ёзма қўлланмалар тарқатилди.

Биз келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўришимиз лозим.

 

Б. Касимов,

Наманган вилоят судьяси