Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ болалар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг устивор йуналишларидан бири этиб белгиланди.
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”,-деб кўрсатилган бўлса, 64-моддасида: “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради”, ва 65-моддасининг иккинчи кисмида: “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”-деб кўрсатилган.
Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб беришда суд ва ҳуқуқ тартибот органлари зиммасига ўз навбатида катта маъсулият юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси ривожланган давлатлар қаторида 2007 йил 1 декабрда қабул қилинган ва 2008 йил 7 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни амалга киритилди. Мазкур қонуннинг 4-моддаси “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати”-деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содри этишига олиб келиши-базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,-базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш сускагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни билан киритилган).
Бундан ташқари, Ўз.Р.МЖТК 471-моддасига асосан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни шундай болалар турган муассаса раҳбари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан васийлик ва ҳомийлик органига хабар бермаслик , худди шунингдек улар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида атайин нотўғри маълумотлар бериш-мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Ўз.Р.МЖТК 474-моддасининг 1-қисми мувофиқ, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни билан киритилган).
Шу каби, ушбу модданинг 2-қисмига асосан биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйичяа қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Р.Яхёхужаев
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси






