Айни кунларда, яъни 1-3 июль кунлари Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида Шотокан каратэ-до спорт тури бўйича 1-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Косонсой туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан 13 нафар спортчи ёшлар қатнашмоқда.

Қувонарлиси, ҳозирги вақтга қадар спортчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Эртага яна 3 нафар спортчиларимиз татамига чиқишади. Уларга омад тилаймиз.

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

Бугун ушбу муқаддас рамзни каттаю кичик бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвирини кўради. Гербимизга ҳар бир ҳамюртимиз алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши мамлакатимизда эзгу қадриятга айланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ҳақидаги қонун қабул қилинган кун муносабати билан жойларда белгиланган тадбирлар кенг миқёсда, кўтаринки руҳда, юқори савияда ўтказилмоқда.

Хусусан, Косонсой марказидаги "Ёшлар хиёбони"да ушбу кун муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар. Унда туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг нафақат давлат рамзи, балки миллат ифтихори сифатидаги юксак аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Шундан сӯнг косонсойлик ижодкорлар Насиба Дилроз ҳамда Меҳриниссо Ашуровалар сӯзга чиқиб, байрам билан барчани табриклаб, ӯз ижодлари билан ӯртоқлашдилар.

Ижтимоий тармоқларда “Гўрмирон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ушбу бино 2022 йилнинг бошида ноқонуний қурилиш деб топилиб вақтинчалик тўхтатилганлигига қарамай, ҳозирги кунда ушбу объект қурулиши тугатилиб топширилишга тайёр ҳолда турганлиги, шунингдек, бино олдидаги чинорлар қуриётгани танқид қилиниб, муносабат сўралган.

Ўрганишлар давомида бино эгаси Косонсой-Наманган автомобил йўлининг минтақа қисмида, минтақа ер майдонида туман ҳокимининг қарорисиз, тегишли ташкилотларнинг рухсатномасиз, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан жами 130,0 кв. метр ер майдонида капитал қурилиш ишлари бажариб “Чевархона ва савдо шаҳобчаси” қурилиши ишларини бошлаб юборганлиги маълум бўлди.

Бу тўғрисида фуқарога ушбу ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилиш объекти ноқонуний қурилаётганлигини бўйича ҳуқуқий тушунча берилиб, зудлик билан қурилиш ишларини тўхтатиш, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани ўз ҳисобидан мажбурий бузиш бўйича расмий огоҳлантириш хати берилиб, шу ҳақда Кадастр агентлигига маълум қилинган.

Фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмасини бузиб олинмаганлиги сабабли агентлик 17 июнь куни Янгиқўрғон туманлараро судига ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиш) тўғрисида даво ариза киритилган.

Косонсой тумани ҳокимлиги томонидан 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати “Дийдор” дам олиш масканида журналист ва блогерлар учун тадбир ташкилланди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Дилмурод Қодиров соҳа вакилларини касб байрами билан қутлар экан, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ижодий баркамоллик ҳамда ҳамиша туман, вилоят, республика журналистикасида ўз ўрни ва сўзларини йўқотмасликни тилади.

Байрам тадбири муносабати билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, шунингдек, туман ҳаётини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритишда ташаббус кўрсатаётган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни, соҳада узоқ йиллар фаолият олиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маънавий-маърифий одимлари ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийларни 38 нафарини байрам муносабати билан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдирланди.

Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бахш этди.

Жамиятнинг энг катта таъсирчан кучи сифатида бугун юртимиз ёшлари давлатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишмоқда, ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлида ўз ғоя ва таклифлари билан майдонга чиқмоқда. Шу боисдан айтиш лозимки, ёшларнинг интилишлари ва ҳаётий мақсадлари ҳар қандай соҳа ривожида катта асос бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Мамлакатимизда 30-июнь - Ёшлар куни муносабати билан ёшлар ойлиги доирасида бугун Косонсой туман маданият марказида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Дилмурод Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда туманимизнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммолари билан иштирок этдилар.

Шу жумладан, кредит ажратиш, тадбиркорликни бошлаш, контракт тўлов учун ёрдам, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқий кўмак масалалари баробарида турли хил лойиҳа ва таклифлар ёшлар томонидан тақдим этилди.

Кўтарилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар ижро учун йўналтирилди.

Учрашув давомида бир қатор ёшларга контракт миқдорини тўлашда сертификатлар, яна бир гуруҳ ёшларга пайвандлаш мосламалари топширилди.

Шунингдек, учрашув давомида Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга ҳам тўхталиб ўтди. Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Учрашув сўнгида ёшлар билан ўз ҳудудларида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида фаол бўлишга келишиб олинди.