Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги тарихий ва маданий муштараклик бисёр. Мамлакатларимиз ўртасида, хусусан, иқтисодий алоқани чуқурлаштириш учун кенг имконият мавжуд.

Ўзбекистон ва Эрон халқларини кўп асрлик бой тарихий муносабат, ҳамкорлик боғлаб туради. Икки халқ ичидан ҳам юзлаб маърифатпарварлар, шоирлар, буюк алломалар етишиб чиққан. Улар дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, халқларимиз фахрига айланган, Ана шундай ҳамкорлик тобора ривожланмоқда.

Жорий йилнинг 12 июль куни Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. Бундай ташриф тарихда биринчи марта эканлиги ҳам эътиборга молик.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашув ҳам тарихий воқеликка айланди.

Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиб бораётгани, мамлакатларимиз ўртасида сиёсий ва иқтисодий соҳадаги мулоқотларнинг фаоллашгани ижобий баҳоланди.

Мазкур учрашувлар асносида илгари сурилган таклифларнинг амалий ижроси келажакда икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларимизни янада ривожланишига хизмат қилади.

Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси таъкидлаганидек, Ўзаро савдо ҳажми ортаётгани, икки мамлакат етакчи корхоналари ва компанияларининг саноат кооперацияси кенгайаётгани баробарида Ўзбекистон – Эрон мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси 2 миллиард долларга етказилиши мустаҳкам ҳамкорликнинг янги босқичи бўлиб хизмат қилиши табиий.

Ўз навбатида, М. Қолибоф конструктив ва амалий руҳдаги мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Умуман олганда, Ўзбекистон - Эрон муносабати икки томон манфаатига жавоб беради. Давлатларимиз иқтисодиёти барқарор ўсишида, ҳамкорлик тараққий этаётганида минтақамиз ҳудуди ва атрофида тинчлик, барқарорлик йўлида қулай шароит яратишга умумий интилишимиз намоён бўлмоқда.

Анвархон ТЕМИРОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Бугун, Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исраилов Косонсой туманидаги 27-сонли мактаб филиалида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Маълумот учун, Косонсой туман “Чак” МФЙ ҳудудида жойлашган 27-сонли умумтаълим мактаб филиали 1958 йилда 60 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, 1991 йил мактаб филиал биносига мослаштирилган. 2022 йил "Инвестиция" дастури доирасида филиал биносига 60 ўринли янги замонавий ўқув биноси қуриш режалаштирилган.

Бугунги кунда янги ўқув биносининг пойдеворлари қуйилиб, ишлар давом этмоқда.

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;▫️майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия берилади.

Бугун эрта тонгдан Косонсой туманидаги Худойбердиев ММТП ҳудудидаги «Азим Музаффар осмон» фермер хўжалигида ғузани чеканка килиш масаласига бағишланган туман семинари бўлиб ўтди.

Муҳим агротехник тадбирлардан бири - чеканка ва ғўза зараркурандаларига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинган ушбу семинарда туман ҳокими Дилмурод Қодиров, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар, Қишлоқ хўжалик бўлими, вилоят ишчи гуруҳ, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, ММТП раҳбарлари ҳамда фермер хужалиги раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар иштирок этдилар.

Маълумот учун, туманда 3955 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари хисобида субсидиялар ажратилади.

📌 Ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.