Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган Боғишамол 1 маҳалласида туман ҳокимининг ӯринбосарлари иштирокида фуқароларнинг сайёр қабули бӯлиб ӯтди.Унда фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонлаяптилар.Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, босма нашрлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг ўрни беқиёс. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасабларимизни бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз. Байрам, муборак, азиз Ҳамкасблар! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

Рустамхон Темиров,Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилди.

Яъни, эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусxалари талаб этилмайди. (https://pfru.uz/page/2015/pensiya-tayinlashda-yana-bir-qoshimcha-hujjat-talab-etish-bekor-qilindi)

осонсой тумани марказидаги ёшлар хиёбонида "Ёшлар фестивали" бӯлиб ӯтди.

Фестивални туман ҳокими Дилмурод Қодиров очиб берди. У ӯз сўзида мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар кенг қулоч ёйганини таъкидлаб, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди. Туман ҳокими, шунингдек ёшларни байрам билан табриклар экан, спорт, маданият ва бошқа йўналишларда натижа кўрсатган бир гуруҳини тақдирлади.

Туман марказидаги “Ёшлар хиёбони”да ўтказилган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивалида ижро этилган куй-қўшиқлар ёшларга қайноқ кайфият, энергия улашди.

Ёшлар ойлиги доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида бўлиб ўтган спортнинг “Streetbol” тури бўйича республика мусобақасининг якуний босқичида 2-ўринни қӯлга киритиб, вилоят шарафини ишончли ҳимоя қилган ёшлар ҳам тадбирда муносиб тақдирланди.

Шунингдек, фестивал давомида болажонларга бепул музқаймоқлар тарқатилди.

Косонсой туманида “Маҳалланинг ўрни - жамият учун мустаҳкам пойдевордир” мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда туманда 59та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кексалар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда фаол нуронийлар иштирок этдилар.

Унда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда янада фаол бўлиш, тарғибот ишларини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев ва мутасаддилар сўз олиб, маҳаллалар ҳаётнинг, ислоҳотларнинг энг қайноқ нуқтасига айланаётгани, аҳоли муаммоларини комплекс ҳал этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, жиноятчиликни камайтириш, ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш каби кўплаб соҳа ва йўналишлар ривожига шу қуйи бўғиндан бошлаб жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидладилар.

Учрашув давомида маҳалла раислари, ҳамда нуронийларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, улар томонидан билдирилган таклифлар қабул қилинди.